Иқтисодиёт | 01:46 / 28.11.2018
52791
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк олтин ва кумуш эсдалик тангалари нархини маълум қилди  

Ўзбекистон Марказий банки олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларининг нархини маълум қилди. Тангалар 28 ноябрдан сотувга чиқарилади.

Маълум қилинишича, олтин танганинг нархи 12,7 млн сўмни, кумуш танганики 236 минг сўмни ташкил қилади.

Сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Эсдалик тангасининг оғирлиги, ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, кўрсатилган параметрлардан 0,01 граммга фарқ қилиши мумкин.

Сотувга жами 1900 дона олтин ҳамда 6900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилади.

Эсдалик тангаларни сотиб олиш мумкин бўлган тижорат банклари рўйхати Марказий банк сайтида келтирилган.

Мавзуга оид