Фан-техника | 22:08 / 29.11.2018
4672
1 дақиқада ўқилади

Instagram’да кўзи ожизлар учун янги функциялар пайдо бўлди

Фото: РИА Новости

Instagram’да кўзи ожизлар учун ижтимоий тармоқдан фойдаланишни енгиллаштирувчи функциялар пайдо бўлди. Бу ҳақда компания блогида маълум қилинди.

Функциялардан бири махсус технология эвазига суратларда қандай объектлар тасвирланганини аниқлаб, уни овоз чиқариб санаб ўта олади. 

Бундан ташқари, суратнинг қўшилиши вақтида кўзи ожиз фойдаланувчи уни кўраётганда янгровчи таърифини тузиш имкони пайдо бўлган.

Мавзуга оид