Жамият | 12:35 / 30.11.2018
50170
2 дақиқада ўқилади

Хайрия: 20 декабрда операция. Донор буйрак бор, маблағ танқис

Шу йилнинг 18 октябрь куни Kun.uz сайтида «Хайрия: Икки буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган Мухлисага донор бор, маблағ йўқ» номли мақола эълон қилинган ва хайрия акцияси ўтказилган эди. Унда 1995 йилда Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида дунёга келган ҳамюртимиз, бир фарзанднинг онаси Мухлисанинг икки буйраги қуриб қолгани, гемодиализ орқали қони тозаланиб, кун кечираётгани, буйрагини алмаштиришга донор бўлса-да, моддий имконият йўқлиги боис, жарроҳлик амалиёти ўтказиш муаммо бўлиб келаётгани айтилган эди. 

Youtube'да кўриш

Mover'да кўриш

Kun.uz мухбири Мухлисанинг турмуш ўртоғи Рустамбек билан боғланди. У 11 млн сўм атрофида маблағ йиғилгани, бироқ бу буйракни кўчириб ўтказиш учун 20 декабрга белгиланган жарроҳлик амалиёти учун етмаслигини билдирди. Унинг айтишича, 20 декабрда Мухлисанинг амакиси Республика кўкрак жарроҳлиги клиникасида ўтказиладиган операцияда ўзининг битта буйрагини беради. Бироқ, бунинг учун 50-60 млн сўм атрофида маблағ талаб этилади. 

Азиз ва ихлосли, саховатпеша ватандошлар! Сизларнинг озми-кўпми қилган эҳсонларингиз кўмагида кўплаб хаста, дардманд юртдошларимиз дардларидан фориғ бўлишди. Шулар қаторида яна бир ҳамюртимиз умид билан сиз-у биздан кўмак кутмоқда. Келинглар, унинг соғайишида барчамиз имкон даражасида ёрдам берайлик. Охиратга захира қилиш билан бирга, бир оиланинг шоду-хуррамлигига шерик бўлайлик!

Мухлиса Раҳматова  +99894 293-22-45 (Рустамбек турмуш ўртоғи)

PAYME, CLICK Agrobank АТБ Қамаши филиали

Банк карточка рақами: 8600 0424 2510 5516 (Xudaynazarova Jarkin, бувиси)

МФО: 00160

ИНН: 200680344

Нақд пул топширганда: 2311 6000 7000 0016 0001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 3000 0016 0500

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 1000 0016 0001

Толиб Раҳматов тайёрлади

Мавзуга оид