Жаҳон | 19:50 / 04.12.2018
8869
1 дақиқада ўқилади

Испания қироли дахлсизликдан маҳрум этилиши мумкин

Испания бош вазири Педро Санчес конституция қабул қилинганининг 40 йиллиги муносабати билан унга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини айтди.

Санчес TVE давлат телевидениесига интервьюда ислоҳотлар қирол дахлсизлиги, яъни конституциянинг 56-моддаси (“Қирол шахси дахлсиздир ва жавобгарликка тортилмайди”) бекор қилинишини ўз ичига олиши кераклигини айтган.  

Бош вазирнинг айтишича, қиролнинг ўзи ҳам бу модда бекор қилинишини қўллаб-қувватламоқда. 

Санчеснинг таъкидлашича, ҳозир конституцияга фақатгина муайян ўзгаришлар киритилиши мумкин, унинг чуқурроқ ислоҳ қилинишининг ҳозирча имкони йўқ ва келгуси авлодлар зиммасига қолади.

Айни вақтда ўзгаришлар соғлиқни сақлаш, жинслар тенглиги, атроф-муҳит, эвтаназиянинг қонунийлаштирилиши масалаларига тааллуқли бўлиши мумкин.

Мавзуга оид