Инфляция 2021 йилга бориб 9,9 фоизга тушиши мумкин
2018 йил Ўзбекистонда инфляция даражаси 16,8 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2019-2021 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозига доир лойиҳасида айтилади, деб хабар беряпти Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, 2019 йилда инфляция даражаси 15,5 фоиз бўлиши кутилмоқда. 2020 йил бўйича прогнозда бу рақам 12,6 фоизни, 2021 йилда - 9,9 фоизни ташкил этиши мумкин.
Шунингдек, 2019 йилда давлат бюджети даромадлар102,6 трлн сўмни, харажатлари - 107,1 трлн сўмни, тақчиллик 4,5 трлн сўмни ташкил этиши мумкин.
Келаси йилда харажатларнинг 54 фоизи ижтимоий соҳага, 26,5 фоизи - таълим, 11,3 фоизи соғлиқни сақлашга йўналтирилиши керак.
Давлат бюджети лойиҳасида 53 703,7 млрд сўм бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақларига, 2 267,2 млрд сўм нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларга йўналтирилиши назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
12:14 / 15.07.2024
Ўзбекистонда креатив иқтисодиёт тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
00:08 / 20.06.2024
Ўзбекистон иш ҳақи даражаси бўйича дунёда 119-ўринни эгаллади
17:13 / 12.06.2024