Жамият | 16:08 / 06.12.2018
37461
4 дақиқада ўқилади
Реклама

UMS 1 миллиард сўмлик ўйин ўтказмоқда

UMSнинг янги ва амалдаги абонентлари умумий ҳисобда 1 миллиард сўмга тенг бўлган 23 та пул совринларини ютиб олишлари мумкин.

Фото: UMS

Автомобиль сотиб олиш, тўй қилиш, ўғил ёки қизингиз контрактини тўлаш, уйни таъмирлаш – келаси йилда сизни шунга ўхшаш қандай катта харажатлар кутмоқда? UMS компанияси миллионлар ютиб олиш ва уларни эзгу мақсадларда сарфлашингиз учун имкон бермоқда! Ахир катта ҳажмда пул ютиб, уни хоҳлаган мақсадларда ишлатишингиз мумкин!

UMS мобиль алоқа оператори 2018-йилнинг 5-декабридан 2019-йилнинг      5-февралигача янги ва барча амалдаги абонентлар учун “UMS’дан миллиард!” акциясини ўтказмоқда. Унда 10 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача бўлган 23 та пуллик соврин ўйналмоқда, шунингдек, абонентлар “Silver” тоифасидаги 100 та чиройли рақамларни улаш ҳуқуқларини қўлга киритишлари мумкин. 

Акцияда иштирок этиш шартлари жуда оддий. Акция ўтказилаётган муддатда камида 33 000 сўм ойлик абонент тўловига уланган абонентлар автоматик тарзда акция иштирокчисига айланадилар ва уларга шу онда ютиш учун битта имконият тақдим этилади. Имкониятлар сонини кўпайтириш учун абонентлар 40 000 сўм турадиган «2019 МБ» ёки «2019 дақиқа» махсус тўпламларини улашлари мумкин. Ҳар бир уланган тўплам битта имкониятга тенг.

UMS компаниясининг амалдаги абонентлари ҳам тариф режасидан қатъий назар акция иштирокчисига айланишлари мумкин («UzPass 2000» ва «UzPass 5000» туристик тариф режалари бундан мустасно). Бунинг учун улар ҳам «2019 МБ» ёки «2019 дақиқа» махсус тўпламларини харид қилишлари керак.

Фото: UMS

Акция якунларига кўра абонент тўплаган ҳар бир имкониятга ноёб ID рақам берилади. 2019-йилнинг 12-февраль куни Тошкентнинг йирик савдо марказларидан бирида минглаб одамлар кўз ўнгида акция ғолибларини аниқлаш маросими бўлиб ўтади!

Акция иштирокчилари, шунингдек, «Silver» тоифасидаги 100 та чиройли рақамларни 100% чегирма билан қўлга киритиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин! Рақамлар икки босқичда – 50 таси 9 январь куни, яна 50 таси эса 8 февраль куни ўйналади. Ўйин UMS компаниясининг Facebook тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

- UMS мобиль оператори янги йил олдидан турли хил қимматбаҳо совринлар ўйналадиган акцияларни ўтказиб келади. “UMS’дан миллиард!”  акцияси худди шундай кенг қамровли лойиҳа бўлиб, уни ёрдамида абонентлар ўзларининг орзу-умидларини амалга оширишлари мумкин бўлади. Акция доирасида 100 та «Silver» чиройли рақамларини бепул улаш имконияти, 10 миллион сўмдан 10 та соврин, 20 миллион сўмдан 5 та соврин, 50 миллион сўмдан 4 та соврин, 100 миллион сўмдан 3 та соврин ҳамда 300 миллион сўмга тенг супер ютуқ ўйналади. Бу ютуқларни қўлга киритиш имконияти акциянинг ҳар бир иштирокчисида мавжуд. UMS компанияси номидан барчангизга омад тилаймиз! – дея изоҳ берди «UMS» МЧЖ тижорат директори Лола Филатова.

Фото: UMS

Шундай қилиб, UMS’нинг ноёб таклифларидан фойдаланинг, VIP суҳбат қуринг ва омад албатта айнан сизга кулиб боқишига ишонинг! Компания эса талабларга мос алоқа оператори сифатида ҳаётингиз хушхабарларга бой бўлишига янада ҳаракат қилади!

UMS билан боғланиш:

Web: www.ums.uz

Ўзбек тилидаги Telegram: @UMSuzb

UMS компанияси ҳақида:

«Universal Mobile Systems» МЧЖ компанияси – 4G LTE, UMTS ва GSM стандартларида мобиль алоқа ва мобиль интернетдан фойдаланиш хизматларини кўрсатувчи Ўзбекистон телекоммуникация корхонаси. Компания 2014 йилнинг 1 декабрида тижорий фаолият бошлаган. Компания таъсисчиси – “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид