Олимлар Теҳронни фалокат кутаётганидан огоҳлантиришди
Немис геологик тадқиқот маркази олимлари Эрон пойтахти Теҳронни фалокат кутаётганидан огоҳлантиришди. Бу ҳақда Science Alert нашри хабар берди.
Гап шундаки, ер ости сувлари камайиб кетгани сабабли Теҳроннинг баъзи туманлари ҳар йили 25 сантиметрга чўкиб бормоқда. Олимлар Теҳрондаги ернинг 2003 йилдан 2017 йилгача даврда чўкиши ҳақида сунъий йўлдошдан олинган маълумотларни ўрганиб шундай хулосага келишган. Эрон пойтахтининг энг барқарор ҳудудларида ҳам ернинг чўкиши 5 смни ташкил қилмоқда.
Маълум қилинишича, 15 млн кишилик шаҳарни фалокат кутаётганидан ердаги ёриқлар, биноларга етказилган шикастлар ва тупроқнинг сурилиши дарак бермоқда. Тупроқнинг бундай чўкиши деворларнинг ва ер ости коммуникация тизимларининг бузилишига олиб келади.
Таъкидланишича, 1984 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда Теҳронда ер ости сувларининг сатҳи 12 метрга пасайиб кетган.
“Охирги ўн йилликларда аҳолининг тез суръатлар билан ўсиши шаҳарлар ва саноатнинг ривожланиши билан биргаликда Теҳрон текислигида сув таъминотига эҳтиёжни кўпайтирган”, дейилган нашрда.
Мавзуга оид
09:26 / 06.11.2024
Теҳрон: ГФР фуқаролигига эга эронлик ўлим жазосидан олдин вафот этди
10:50 / 23.10.2024
Теҳрон: қўшнилар ўз ерларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймаслигини кафолатлади
17:46 / 08.09.2024
Эрон президенти пойтахтни мамлакат жанубига кўчириш зарурлигини маълум қилди
15:32 / 26.06.2024