АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида махсус кузатув рўйхатига киритди
АҚШ Ўзбекистонни «диний эркинликларнинг жиддий бузилишлари»га йўл қўяётган ёки бундай ҳолатга бепарво қараётган ҳукуматлар учун махсус кузатув рўйхатига киритди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпеонинг баёнотида айтилган.
Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор 28 ноябрда қабул қилинган. Шунингдек, рўйхатдан Комор ороллари ва Россия ҳам жой олди.
Хитой, Эрон, Шимолий Корея, Саудия Арабистони ва қатор бошқа давлатлар диний эркинликларни бузаётганлар рўйхатига киритилган.
«Мен Бирма, Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Покистон, Судан, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон АҚШнинг 1998 йилдаги халқаро диний эркинликлар тўғрисидаги қонунига мувофиқ жиддий хавотирга сабаб бўлаётган давлатлар, деган хулосага келдим. Сабаби улар диний эркинликларнинг мунтазам, узоқ муддатли ва жиддий бузилишларида иштирок этмоқда», - дея маълум қилди Помпео.
Дунёдаги кўплаб жойларда одамлар ўз эътиқодлари асосида яшаётганликлари учун таҳдидлар, ҳибсга олишлар ва ҳатто, ўлимга дуч келишмоқда, деган давлат котиби. «Америка Қўшма Штатлари бундай зулмга бепарво қарамайди», - дея маълум қилди Помпео.
Эслатиб ўтамиз, 17-19 сентябрь кунлари АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келганди.
Ўзбекистон бундан аввал мазкур рўйхатда «диний эркинликларнинг тизимли, давомий ва жиддий равишда бузилиши»да иштирок этиб келаётган мамлакат сифатида қайд этилар эди.
Мавзуга оид
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59