Лейбористлар етакчиси Мэй ҳукуматидаги «хаос» ҳақида маълум қилди
Мухолиф лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбиннинг The Guardian’га интервьюда маълум қилишича, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй парламентдаги кўпчиликни йўқотди.
Унинг сўзларига кўра, Мэйга ишончсизлик вотуми бўйича овоз бериш Британия фуқароларининг ҳаётига таъсир қилмайди. Корбиннинг фикрича, Мэй нафақат Британия парламентидаги кўпчиликни йўқотди, балки ўз ҳукуматини «хаос»га олиб келди.
«У [Мэй] Brexit жараёнини мамлакат манфаатларига мос келадиган, биринчи навбатда, меҳнат бозори ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган шароитларда амалга оширишга қодир эмас», - дея хулоса қилди Корбин.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, ишончсизлик вотуми бўйича овоз беришда 83та овоздан иборат устунлик шундан далолат берадики, Мэй консерватив партия устидан назоратни тўлиқ йўқотган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда консерваторлар Мэйга ишончсизлик вотуми учун етарли бўлган мурожаат билан чиқишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:47 / 30.09.2024
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024