Ҳиндистонда овқатдан заҳарланишдан 7 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон жанубидаги тадбирда тортилган таомдан заҳарланиш сабабли 7 киши ҳалок бўлди, 80 дан кўпроқ киши жабрланди. Бу ҳақда Times of India нашри маълум қилди.
Воқеа Карнатака штатидаги Чамражнагар округидаги ибодатхона ҳудудида гопурама (минора) қурилиши шарафига ўтказилган маросимда юз берган. Таъкидланишича, тадбир иштирокчилари вегетариан паловдан заҳарланишган.
Жабрланувчилар шифохоналарга етказилганлар, 11 киши оғир аҳволда қолмоқда.
“Тахминан пешин вақтида тадбир иштирокчиларига палов тортилган. Тушликдан кейин одамлар қайт қилиб, ҳушидан кета бошлаган. Уларнинг барчаси шифохоналарга етказилган”, деб маълум қилинган полицияда.
Нашр маълумотларига кўра, бу таомдан заҳарлангани эҳтимол қилинаётган 60 га яқин қуш ўлик ҳолда топилган.
Мавзуга оид
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024