Тошкентда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун “Меҳнат ярмарка”лари ташкил этилди
Жорий йилнинг 11-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг меҳнат билан банд бўлмаган оила аъзоларини ишга жойлаштирилишига кўмаклашиш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмарка”лари ташкил этилди.
Ярмаркалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент ҳарбий прокуратураси, Яшнобод, Миробод, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод тумани хокимликлари, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига қарашли аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Меҳнат ярмаркаларида қайд қилинган туман ҳудудларида жойлашган 40 га яқин давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ўзларининг 2000 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмаркага жами 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари жалб этилган.
Тадбир давомида Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ўзларига мақбул бўлган мутахассисликлар бўйича касбларни танлаш ва ишга жойлаштириш борасида амалий ёрдам кўрсатилиб, меҳнат қонунчилиги, шу жумладан меҳнат шартномаларини расмийлаштириш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркалари якунларига кўра 50 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг меҳнат билан банд бўлмаган оила аъзоларига йўлланмалар берилиши таъминланган.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024