Жамият | 17:20 / 15.12.2018
64795
2 дақиқада ўқилади

Тошкент бозорларида нархлар қандай: ун, гуруч, картошка ва пахта мойи қиёсланди

Kun.uz таҳририяти Тошкент шаҳрида 4та маҳсулот: ун (маҳаллий, 1-нав), картошка (Россиядан келтирилган олий нав), гуруч (импорт қилинган, Россия ва Тайланд) ва пахта мойи нархи (маҳаллий) ўрганди. Қиёслаш учун 1 килограмм учун белгиланган нарх олинди. 

Бунинг учун Тошкентнинг Қўйлиқ, Чорсу, Фарход ва Чилонзор деҳқон бозорлари танланди. Қўйлиқ бозорида 1-навли маҳаллий унни (кг-1750 сўм) топиб бўлмади. Россиядан келтирилгани айтилган картошканинг 1 килограмми 1200дан сотилаётган бўлса-да, уларни олий нав деб бўлмасди.

Mover'да кўриш

Youtube'да кўриш

Картошканинг саралари бозорнинг бошқа бурчагида уддабурон тадбиркор томонидан 2500 сўмдан сотилаётгани маълум бўлди. Арзонлаштирилган ярмаркада савдо қилаётган картошка сотувчиси эса, нима учун майдалари сотилмоқда, деган саволимиздан сўнг, алоҳида сараланган йирикроқ картошкаларни қайта растага жойлади.

Қўйлиқда 1-навли пахта ёғининг 1 литри 7200 сўмдан бемалол сотилаётганди. Россиянинг Краснодар ўлкасидан келтирилган гуруч килограмми 5700 сўмдан харидорларга таклиф этилаётган эди. 

Тошкентнинг Чорсу, Фарход ва Чилонзор бозорларида ушбу 4та маҳсулот ҳам мавжудлиги аниқланди. Фақат Россия картошкаси сараланмаган аралаш ҳолдагисининг 1 килограмми 2000 сўмдан мижозларга етказиб берилмоқда.

Бу бозорларда 1-навли пахта ёғининг 1 литри 7200 сўм, Тайланд, Россияда етиштирилган гуручнинг бир килограмми 5700 сўмдан, Ўзбекистоннинг “Мустақиллик” навли гуручнинг бир килограмми 6000 сўмгача ва Ўзбекистонда ишлаб чиқилган 1-навли буғдой унининг 1 килограмми 1750 сўмдан сотилмоқда.

Сиз истиқомат қилаётган ҳудуд деҳқон бозорларидаги байрамолди ярмаркаларида бу маҳсулотларнинг бир килограмми қанчадан сотилмоқда?

Мавзуга оид