Жаҳон | 14:30 / 16.12.2018
5419
1 дақиқада ўқилади

Нью-Жерси штатида ёввойи ҳайвонлар билан цирк томошалари кўрсатиш тақиқланди

Фото: Shutterstock

АҚШнинг Нью-Жерси штати губернатори Фил Мерфи кўчма циркларга ёввойи ҳайвонлар билан томоша кўрсатишни тақиқловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда губернатор сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, ҳужжат цирк томошаларида фойдаланилган ва жуда ёмон муносабатда бўлинган 36 ёшли африка фили шарафига «Ноуси қонуни» деб номланган.

АҚШ жониворларни ҳимоя қилиш жамиятининг маълумотига кўра, Нью-Жерси ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланган биринчи штатга айланди.

Шу йилнинг июнида Швеция ҳукумати цирк томошаларида филлар ва денгиз шерларидан фойдаланишни тақиқлаганди. Ҳужжат 2019 йил 1 апрелдан кучга киради. Аниқлик киритилишича, тақиқ биринчи навбатда Швецияга гастролга келадиган хориж циркларига тааллуқли бўлади.

Мавзуга оид