Жаҳон | 16:30 / 19.12.2018
40269
1 дақиқада ўқилади

Бир қўлда Қуръон-у, бошқасида замонавий технологиялар

Фото: Anadolu

Хитойнинг Шанхай шаҳрида Робототехника бўйича бутундунё таълим мусобақаси (WER 2018 World Championship Contest) бўлиб ўтди. Туркия шарафини ҳимоя қилиш учун эса ёши 10 – 12 оралиғидаги 11 ҳофиза ўқувчи қизлар қатнашган ва “Энг таниқли жамоа” йўналишида ғолибликка лойиқ кўрилган.

Фото: Anadolu

Жажжи ҳофизалар Туркиянинг Кўнё шаҳридан келган. Улар Бедир таълим марказининг қизлар учун Қуръон курси тингловчилари ҳисобланишади. Марказда 300 қиз таҳсил олади. Таълим марказида хайрия ҳисобидан Робот кодлаштириш ательеси ҳам очилган бўлиб, қизлар у ерда алгоритмлар, код ёзиш ва юқори технологияларни ўрганади.

Фото: Anadolu

Маълумот учун, Робототехника бўйича бутундунё таълим мусобақасининг саралаш босқичида 3 – 18 ёш оралиғидаги 500 минг ёш, якуний босқичида эса 50 давлатдан етти минг иштирокчи қатнашган. Мусобақа эса уч кун давом этган.

Фото: Anadolu
Фото: Anadolu
Фото: Anadolu

 

Мавзуга оид