Резидент ташкилотлар йирик давлат лойиҳаларига инвестиция киритиши мумкин
Ҳукумат 2018 йилнинг декабридан бошлаб давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Norma’нинг ёзишича, ҳукуматнинг тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланган давлат қимматли қоғозларини Молия вазирлиги чиқаради. Идора молия йилида чиқарилишнинг чекланган миқдорлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади, ҳар бир чиқарилиш миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоиз даромади миқдорини белгилайди, шунингдек иккиламчи бозорда сотиб олиш ва уларни муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга оширади. Марказий банк фискал агент сифатида давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларини Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан ЎзРВБ савдо майдончаси орқали жойлаштиради ва сўндиради.
Улар тижорат банклари ва юридик шахслар – мамлакатимиз резидентлари (дилерлар) ўртасида ҳужжатсиз шаклда (электрон шаклдаги ҳисоб регистрларидаги ёзувлар кўринишида) жойлаштирилади ва амалдаги қоидаларга кўра қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлади. Шу жумладан улар кредитларнинг гаров таъминоти ва РЕПО (қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди) шартномаларининг предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин. Инвестор, яъни дилер билан тузилган шартнома асосида қимматли қоғозларни сотиб олувчи юридик шахс – Ўзбекистон резиденти бўлиши мумкин.
Қимматли қоғозларнинг номинал қиймати миллий валютада ифодаланади ва 1 млн сўмни ташкил этади. Бунда улар қуйидагича табақалаштирилади:
а) улар эгаларининг даромадларни олиш усули бўйича:
• купон ставкаси, яъни қатъий белгиланган фоизли даромад билан – эгаси қимматли қоғозлар муомалада бўладиган бутун муддат мобайнида уларнинг номинал қийматига ҳисобланадиган фоизлар кўринишида даромад олади. Фоиз ставкасини Молия вазирлиги белгилайди;
• ноль купон ставка билан, яъни дисконт облигациялар – фоизлар ҳисобланмайди, эгасининг даромади эса сотиб олиш (сотиш) ва сўндириш нархи ўртасидаги фарқни ташкил этади;
б) жойлаштириш муддати бўйича:
• ғазначилик мажбуриятлари – қисқа муддатли (1 йилгача);
• ғазначилик облигациялари – ўрта муддатли (1 йилдан 5 йилгача) ва узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ).
Жойлаштиришдан тушган маблағлар Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тадбирларни, шунингдек йирик инвестиция лойиҳаларини (бюджет харажатларининг тасдиқланган параметрлари доирасида Президентнинг қарорлари билан белгиланади) амалга оширишга йўналтирилади.
Ҳужжат 17.12.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
15:04 / 20.07.2022
Инвестиция дастури доирасида Қорақалпоғистонга ажратилган маблағ 1 триллион сўмгача оширилди
13:06 / 14.12.2019
Сенат «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
08:00 / 03.09.2019
Инвестициялар жалб қилишда Қозоғистон тажрибаси. Фарқлар ва ўхшаш жиҳатлар
16:40 / 30.08.2019