Иқтисодиёт | 23:33 / 26.12.2018
37716
1 дақиқада ўқилади
Мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара қийматининг энг кам миқдорлари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими томонидан кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара қийматининг энг кам миқдорлари эълон қилинди.
Мисол учун, Тошкент шаҳрида 100 кв.м. турар жойни ижарага бермоқчи бўлсангиз, ижара ҳақини ойига камида 1 000 000 сўм (100 х 10 000) қилиб белгилашингиз шарт.
Шунингдек, автотранспорт воситаларини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ҳам ижара қийматининг энг кам миқдорлари белгиланди.
Мисол учун, сиз енгил автомобилингизни ижарага бермоқчи бўлсангиз, ижара ҳақини ойига камида 480 000 сўм қилиб белгилашингиз шарт.
Мавзуга оид
18:30 / 14.01.2025
Испания ЕИ норезидентлари учун кўчмас мулк харидига 100 фоизли солиқ жорий этади
08:14 / 20.12.2024
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
18:15 / 14.10.2024
Уй сотиб олишга бўлган қизиқиш пасайишда давом этяпти
19:02 / 27.09.2024