Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Ички ишлар вазирлигида навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида бўлиб ўтди. Унда президент девони масъул вакили, вазир ўринбосарлари, бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва вазирлик таълим муассасалари бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда кун тартибида ташкилий масала кўрилиб, президент қарорига кўра тайинланган ички ишлар вазирининг ўринбосарлари таништирилди.
Жумладан, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилиб, ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига, вазирлик Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Мавлонов эса ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024