Light | 20:59 / 30.12.2018
37962
3 дақиқада ўқилади

Томоқни тўғри чайишга доир тавсиялар

Фото: Shutterstock

Томоқни чайиш шиллиқ қаватдаги оғриқли бактерияларни ўлдириш имконини беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, томоқни кунига уч маҳал оддий тузли сувга чайган кишилар тезроқ тузалишар экан. Бошқа тадқиқотлар эса туз ва содали аралашма томоқдаги оғриққа қарши курашишини исботлади. Бироқ ўзбошимчалик билан ўзимизга ўзимиз зиён етказмаслигимиз учун бир неча қоидани билиш керак, дейилади zdorovieinfo.ru сайтида.

Асосий қоидалар:

Асосийси – ҳар бир муолажа частотаси ва давомийлиги:

·      томоқни тахминан 30 сония давомида чайиш керак, шунда аралашма томоқни яхши чаяди;

·      томоқни овқатгача ёки ундан кейин чайиш тавсия этилмайди, бироз вақт ўтгани яхши;

·      томоқни чайганда оғизда суюқликни ҳаддан ташқари кўп тўпламанг ва бошингизни яхшилаб орқага ташланг;

·      аралашма илиқ ва ҳатто бироз иссиқроқ бўлиши керак, энг мукаммал ҳарорат - 37 даража;

·      аралашмани олдиндан тайёрлаб, музлатгичда сақлаш мумкин эмас, бундай қилинса, у ўзининг даволовчи хусусиятларини йўқотади, ҳар порция янгидан тайёрланиши керак;

·      аралашмани ютиб юборманг, бу қизилўнгач, ошқозон ва бутун овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин;

·      муолажа частотаси касаллик ва аралашманинг фаол компонентларига боғлиқ, лекин шифокорлар одатда томоқни кунига 5 мартадан чайишни тавсия қилишади.

Аралашма қандай тайёрланади?

Фото: Shutterstock

Халқ орасида томоқни чайиш учун кўплаб усуллар мавжуд, уларнинг энг синалганларига тўхталиб ўтамиз:

·      истеъмол содаси аралашмаси

Натрий биокарбонати ва истеъмол содаси - яхши тозаловчи восита. Бир чой қошиқ сода ва бир стакан сув оғиз бўшлиғининг кислота-асос мувозанатини тиклайди;

·      шўр сув

Бир стакан илиқ сувда 1 чой қошиқ сода, туз ва бир неча томчи йодни аралаштиринг. Бу шиллиқ қаватдаги шишни кичрайтиради ва оғриқни олади;

·      фурацилин

Фурацилин таблеткасини қайнаб илиган сувда эритиш керак. У бактериялар кўпайиши олдини олади.

Мавзуга оид