2019 йилда 10 та минтақага катта эътибор қаратилиши айтилди
Кириб келган 2019 йилда жаҳон ҳамжамиятининг эътибори дунёдаги 10та минтақада кузатилаётган вазиятга қаратилади, жумладан, Сурия, Яман, Афғонистон ва Эронга. Бу ҳақда қароргоҳи Брюсселда жойлашган «Халқаро инқироз гуруҳи» нодавлат-нотижорат ташкилотининг материалида айтилади.
Материалда қайд этилишича, дунёдаги тартиб бузилган ва халқаро ҳамжамият Қўшма Штатларнинг қудратига шубҳа билан қарамоқда.
«Халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш учун ташкил этилган БМТ каби халқаро ташкилот ўзининг функциясини йўқотди. Шунингдек, адолатни таъминловчи ташкилотлар, хусусан, Халқаро жиноий суд ҳам эътиборга олинмаяпти», - дейилади материалда.
Тадқиқот муаллифлари фикрича, 2019 йилда халқаро ҳамжамиятнинг эътибори Яман, Афғонистондаги вазиятга, АҚШ ва Хитой муносабатларидаги кескинликка, Саудия Арабистони, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан қарама-қаршилигига, Сурия, Нигерия, Жанубий Судан, Камерун, Украина ҳамда Венесуэладаги ҳолатга қаратилади.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024