Бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиёти бекор қилиниши мумкин
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибидаги идоралар фаолиятини тубдан такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳада:
бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиш;
вазирлик ва идора раҳбарлари шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида улар томонидан тайёрланган ҳужжатларни Бош вазирга бевосита ахборот бериш тартибини жорий этиш;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг иш режасида назарда тутилмаган мажлисларни ўтказишни тақиқлаш;
ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳудудий ривожланиш, шунингдек, ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий соҳалардаги ваколатларини, унинг аъзолари жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;
Вазирлар Маҳкамасининг Президент, Олий Мажлис, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа марказий идоралар билан ҳамкорлиги механизмини ишлаб чиқиш;
ижро ҳокимияти органлари тизимини оптималлаштириш назарда тутилади.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳужжатга мувофиқ, 1 апрелга қадар бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилишни кўзда тутувчи Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.
Маълумот учун, бош вазир Абдулла Ариповнинг соҳа ва тармоқлар бўйича 8 нафар ўринбосари мавжуд. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раҳбари ҳисобланади, бош вазир ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров — молия вазири, Суҳроб Холмуродов — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Танзила Норбоева эса Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
21:36 / 24.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди ва Миграция агентлиги ташкил этилди
18:22 / 24.10.2024