Россиянинг Новочеркасск шаҳрида 4 қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди
Россиянинг Новочеркасск шаҳрида 1-қаватида Сбербанк шохобчаси ва боулинг-клуби бор бўлган кўнгилочар марказ жойлашган 4 қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди.
DonDay нашри маълумотларига кўра, воқеа соат 18:30 атрофида юз берган. Таъкидланишича, бинонинг ҳозирда ишламайдиган Сбербанк филиали устидаги қисми қулаб тушган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, фалокат банк офисида бино режаси ўзгартирилгани сабабли юз берган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, боулинг-клубда бино қулаши вақтида одамлар бўлган. Улар бешикаст ташқарига чиқишга муваффақ бўлишган.
Қутқарувчиларнинг дастлабки маълумотларига кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирча бинонинг қулаган қисмида одамлар бўлган-бўлмагани номаълумлигича қолмоқда, бироқ гувоҳларнинг айтишича, хоналарда чироқ ёқиқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни тонгги соат 4да Россиянинг яна бир шаҳри – Магнитогорскда маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушганди. Охирги маълумотларга кўра, фожиа 39 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Мавзуга оид
07:40 / 13.09.2024
Тадбиркорга турар жой биноси қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:31 / 07.09.2024
Дубайда дунёдаги иккинчи энг баланд осмонўпар бино қурилмоқда
08:09 / 22.07.2024
Ўзбекистонда сейсмик заиф бино-иншоотлар сони маълум қилинди
14:53 / 09.07.2024