Спорт | 12:29 / 05.01.2019
13670
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси «Навбаҳор»да қолди

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилган истеъдодли яримҳимоячи Остон Ўрунов «Навбаҳор»да қоладиган бўлди.

Футболчи «лочинлар» билан 1 йиллик шартномани имзолади, деб хабар беради «Навбаҳор» клуби матбуот хизмати.

Ўтган мавсумда Ўрунов 14 йиллик танаффусдан кейин, «Навбаҳор»нинг бронза медални қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди.

Мавзуга оид