Спорт | 17:00 / 08.01.2019
30973
2 дақиқада ўқилади

Нацукава Макгрегорга жавоб қайтарди

Фото: Koji Sasahara/ AP Photo

Япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава Twitter’да аввалроқ ўзи билан жанг ўтказиш ниятида эканини билдирган аралаш йўналиш (ММА) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегорга жавоб қайтарди.

Спортчи ўзини номини билгани учун Макгрегорга миннатдорчилик билдирди. «Мен сенинг жанг ўтказиш ниятида эканингни эшитиб, фахр туйғусини бошимдан ўтказдим», - деб ёзган Нацукава. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, жанг кикбоксинг қоидаларига мувофиқ, 58 килограммгача бўлган вазнда ташкил этилиши мумкин.

7 январь куни Конор Макгрегор япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава билан кўргазмали жанг ўтказиш истагида эканини маълум қилганди. У баҳсни 2019 йилнинг ёзида ўтказишни мўлжалламоқда.

Нацукава ва боксчи Флойд Мэйвезер ўртасида бокс қоидаларига кўра ташкил этилган кўргазмали жанг 2018 йилнинг 31 декабрида Токио шаҳрида бўлиб ўтди. Баҳс биринчи раундда якунланди. Америкалик рақибини уч марта нокдаунга учратди, шундан сўнг Насукаванинг жамоаси жангни тўхтатишга қарор қилди. Қарама-қаршилик натижаси спортчилар расмий статистикасида қайд этилмайди. 

Мавзуга оид