Фан-техника | 16:26 / 10.01.2019
8014
1 дақиқада ўқилади

Gigabyte сунъий онг ўрнатилган илк ноутбукни намойиш этди

CES 2019 кўргазмасида Gigabyte компанияси сунъий онг ўрнатилган ноутбукларини намойиш этди. Сунъий онг ноутбукнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Компания Aero 15-Y9 ва 15-X9 ноутбукларини тақдим этмоқда. Биринчиси Intel Core i9-8950HK процессори ва RTX 2080 видеокартаси билан ишлайди. Унинг 15,6 дюймли дисплейи 4K-ҳажмда кўрсатади.

Aero 15-X9 эса Core i7-8750H процессори ва RTX 2070 видеокартаси билан жиҳозланган.

Ҳар икки ноутбукка Azure AI сервиси негизидаги сунъий онг ўрнатилган. Сунъий онг компьютерда нима ишлаётганини (ўйин, видео ёки браузер) аниқлайди ва процессор ҳамда видеокарта учун энг мақбул қувват даражасини танлайди. 

 

Мавзуга оид