Жамият | 15:00 / 10.01.2019
24066
2 дақиқада ўқилади

Мурожаат натижаси: Фермер судда ютиб чиқди

Қишлоқ хўжалиги ривожига бевосита фермерларимизнинг меҳнати, уларнинг ишлашига кенг эркинликлар бериш орқали эришилиши табиий. Чинакам деҳқон ўз ерини доимо қадрлайди. Унга худди тирик мавжудотдек муносабатда бўлади.

Kun.uz сайтида ҳокимиятда ҳужжатлардаги чалкашликлардан азият чекаётган фермер ҳақида ноябрь ойида хабар берилган эди.

Ушбу фермернинг хабар беришига кўра, масала юзасидан суд жараёни бўлиб ўтган ва унинг фойдасига қарор чиқарилган.

Аввал бошида йўл қўйилган камчиликлар сабаб ноябрь ойи охирида Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан туман ҳокимиятига протест келтирилган ва иш назоратга олинган.

Шундан сўнг, 2018 йил 30 июлда қабул қилинган Деҳқонобод туман маъмурий суди чиқарган қарори юзасидан 26 декабрь куни кассация тартибида суд мажлиси ўтказилган. Кассация суди қарорига кўра, 2018 йил 28 февралдаги Қамаши туман ҳокимиятининг Х-296/02-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

 Фермер судда ютиб чиқди, бироқ... Бу орада фермерга кўплаб азият етган ва кўплаб йўқотишларга учраган. Шунга қарамай, мурожаатчи қайтариб олган ерига кўплаб режалар тузиб қўйган. У дастлаб бу жойда бройлер жўжалар етиштиришни кўзламоқда.

Мавзуга оид