Спорт | 12:10 / 12.01.2019
6814
1 дақиқада ўқилади
Фабрегас «Монако»га ўтди
«Челси» яримҳимоячиси Франсеск Фабрегас фаолиятини «Монако»да давом эттиради.
31 ёшли футболчи князлик клуби билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади.
Goal хабарига кўра, «Монако» Фабрегас трансфери учун «Челси»га пул тўламади ва фақат бонус берадиган бўлди.
Жорий мавсумда футболчи АПЛ доирасида 6та ўйин ўтказиб, сермаҳсул ҳаракатларни амалга оширмади.
Франция чемпионатида «Монако» 18 турдан сўнг, 13 очко жамғариб, 19-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
13:57 / 03.08.2023
«Арсенал» «Монако»ни енгиб Амирликлар кубогини қўлга киритди
18:06 / 03.07.2020
Коронавирус сабабли Монакодаги энг йирик яхталар кўргазмаси бекор қилинди
14:50 / 30.03.2020
Коронавирусга чалинган Монако князи тузала бошлади
15:14 / 09.09.2019