Эктор Купер: «Вазифа уддаланганидан мамнунман»
Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турига якун ясаб берган Туркманистон–Ўзбекистон (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
«Натижадан жуда хурсандман. Футболчилар айниқса биринчи бўлимда жуда яхши ўйнашди, деб ҳисоблайман. Яна бир бор ўйинимизга ҳужумкор ёки ҳимоявий деб баҳо бермаган бўлардим. Мақсадимиз ғалаба қозониш ва кейинги босқичга чиқиш эди, бу вазифа уддаланганидан жуда мамнунмиз», деди Купер анжуманнинг кириш қисмида.
– Мисрда сизни ҳимоявий футбол учун жуда кўп танқид қилишарди. Ўзбекистон эса қўл остингизда мана бундай голларга бой ўйин кўрсатмоқда. Бу Осиё футболи бўлгани учун шундай ҳолат кузатилмоқдами?
– Ҳар бир мураббий ўз ўйин услубига эга бўлади. Янги жамоага келганда мураббий натижа учун энг мақбул услубни танлайди. Уммонга қарши ўйинда ҳам худди бугунгидек ўйин кўрсатмоқчи бўлгандик, аммо буни уддалаш қийин бўлганди. Футбол барча жойда бир хил.
– Захирадан тушган Икром Алибоев ва Фозил Мусаевнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
– Олдин ҳам айтганман, мен айнан бир футболчини якка ҳолда муҳокама қилмайман. Алибоев ҳақида айтишим мумкинки, у кўплаб позицияларда ўйнай олади. Учрашувлар давомида ўйиннинг боришига қараб ўйинчи алмаштиришдан фойдаланамиз.
– Жамоангиз ўйинини роҳат олиб кузатдингизми?
– Мен ўйинлар давомида йигитларда қатъиятни, кўрсатмаларим бажарилаётганини кўрсам, бундан доимо хурсанд бўламан. Шунинг учун ҳам жуда мамнунман, деб айта оламан. Барча футболчилар бугун астойдил тўп суришди. Баъзи вақтлар бўладики, йигитлар максимал даражада ҳаракат қилиб ўйин кўрсатсалар ҳам, натижа бўлмай қолади. Масалан, Уммон билан ўйинга солиштирганда бугун фақат кичик ўзгаришлар қилган эдик.
– Плей-офф йўлланмаси қўлга киритиб бўлинди. Шундай ҳолатда учинчи турда Японияга қарши максимал даражада ўйин кўрсатамизми ёки бу баҳсни нимчорак финалга тайёргарлик сифатида кўрасизми?
– Мен шогирдларимни доимо майдонга ғалаба учун тушишга ўргатганман. Қандайдир стратегик мақсадларни деб хотиржамлик ва бемалол ўйин кўрсатиш кабилар ҳақида ўйламайман. Мен барча рақибларга бир хилда ёндашаман. Нимчорак финалда рақиб сифатида Саудия Арабистони ёки Австралияни танлаш ҳақида ҳам бош қотирмаймиз. Японияга қарши ўйинда ҳам максимал куч билан ҳаракат қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 6тага етказган ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Жамоа 3-турни 17 январь, пайшанба куни Япония термасига қарши ўтказади.
Мавзуга оид
18:15 / 24.10.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди
16:51 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га бориш имконияти кескин ошди – We Global Football
21:06 / 15.10.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 10 киши қолган БААни пеналтидан киритилган гол эвазига мағлуб этди
14:53 / 15.10.2024