Жаҳон | 15:39 / 16.01.2019
13622
1 дақиқада ўқилади

АҚШ томон йўлга чиққан муҳожирлар карвони Гватемалага кириб келди

Фото: AFP / Guillermo Arias

Гондурасдан АҚШ томон йўлга чиққан муҳожирлар гуруҳи Гватемала ҳудудига кириб келди, деб хабар берди Гватемаланинг Prensa Libre портали.

Муҳожирларнинг янги карвони душанба куни тунда Гондурасдаги Сан-Педро-Сула шаҳридан йўлга чиққанди. Уларнинг сони неча кишидан иборатлиги аниқ эмас. Айрим маълумотларга қараганда, карвонда мингдан икки минг кишигача бўлиши мумкин.

Efe агентлигининг хабарига кўра, Гватемала ҳудудига зарур ҳужжатларни расмийлаштирган 359 нафар муҳожир ўтган.

Ҳозирда Мексика-АҚШ чегарасида Марказий Америка мамлакатларидан келган бир неча минг муҳожир тўпланган. Турли маълумотларга кўра, Тихуана ва Мехикали шаҳарларида Гондурас, Гватемала ва Сальвадордан келган 6-9 минг нафар муҳожир бор.

Мавзуга оид