Жаҳон | 23:41 / 16.01.2019
66774
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси жонсиз ҳолда топилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 4-босқич талабаси М.Ш. 15 январь куни жонсиз ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Хабар қилинишича, унинг жасади 15 январь куни эрталаб соат 7:50 ларда Юнусобод тумани, 12-даҳада жойлашган пиёдалар йўлагидаги дарахтда арқонга осилган ҳолатда топилган.

Воқеа жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳи ходимлари томонидан жасад кўздан кечирилганда, унинг танасида бирор-бир ташқи тан жароҳати излари топилмаган.

Судга оид тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, М.Ш.нинг ўлими «бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия. Бўйнида странгуляцион эгат» натижасида юзага келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод туман прокуратурасида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширувнинг бориши Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

Мавзуга оид