“Чангютгичлар сотувчиси” Буюк Британиянинг энг бой одамига айланди
Маиший техника ишлаб чиқарувчи Dyson Ltd. компанияси Жеймс Дайсон энг бой британияликлар рўйхати етакчисига айланди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Рейтингдаги ўзгаришлар компания бош қароргоҳини Сингапурга кўчириб ўтказмоқчилигини айтган вақтда юз берган. 2019 йил бошида Дайсон бойлиги 4,52 млрд долларга кўпайган. Бугунги кунда унинг бойлиги 13,8 млрд долларга баҳоланмоқда.
Дайсон даромадининг кескин ошиши 2018 йилдаги яхши натижавий кўрсаткичлар билан боғланмоқда: Dyson Ltd. обороти 28 фоизга, даромади 33 фоизга ошган.
Аввал рейтингда етакчи ўринни Ineos кимё холдинги асосчиси Жим Рэтклифф эгаллаган. Ҳозирда унинг бойлиги 13,1 млрд долларга баҳоланмоқда. 3-ўринни Вестминстер герцоги Хью Гросвенор 12,4 млрд доллар билан эгалламоқда. Гросвенор капиталининг катта қисмини Буюк Британиядаги ер мулки ташкил этади.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024