Жаҳон | 19:10 / 26.01.2019
6521
1 дақиқада ўқилади

Gucci 1,4 миллиард евро миқдоридаги солиқни тўламагани маълум бўлди

Фото: Max Rossi / Reuters

Gucci бренди эгаси, Франциянинг Kering конгломерати Италия солиқ тизимидан 1,4 миллиард евро қарздор. Бу ҳақда ўтказилган аудит якунларига таяниб Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, аудит маълумотлари мамлакат солиқ агентлиги томонидан текширилганидан сўнг якуний натижалар эълон қилинади.

2017 йил декабрда Италия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари солиқ тўламаганликда айбланган Gucci компанияси офисида тинтув ўтказганди. Полициянинг  фикрича, бренд бир неча йил давомида солиқ тўламаган ва 1,3 миллиард евро миқдорида қарз бўлган.

Италиянинг Gucci модалар уйига 1921 йилда модельер Гуччо Гуччи томонидан асос солинган. Компания кийим-кечак, парфюмерия, аксессуарлар ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Мавзуга оид