АҚШда ўрмонда йўқолиб қолган бола уни айиқ қутқариб қолганини айтди
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидан бўлган 3 ёшли бола икки кун ўрмонда адашиб юргандан кейин уни айиқ қутқариб қолганини сўзлаб берди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, бола бувисининг уйидаги орқа ҳовлида акаси ва опаси билан ўйнаётганда йўқолиб қолган.
Болани қидиришга юзлаб кўнгиллилар, ФҚБ ходимлари киришишган, вертолётлар ва дронлар жалб қилинган.
Қутқарувчиларни бола юпун кийиниб олгани ва минус даража ҳароратда музлаб қолиши хавотирлантирган. Қидириш ишлари ёмон об-ҳаво сабабли икки кунгача чўзилган.
Қутқарувчилар болани топишганда у шу вақт ичида ўрмонда ўзининг янги “дўсти” – уни музлаб қолишдан сақлаган қора айиқ билан бўлганини сўзлаб берган.
“Яратган уни ҳимоялаш учун унга дўст юборди. Мўъжизалар юз бериб туради”, деб айтган болакайнинг холаси.
Шифокорларнинг айтишича, болакайнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024