Ўзбекистон | 15:50 / 29.01.2019
12000
2 дақиқада ўқилади

Жамоа шартномаси макети янгиланди

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси 2019 йилги жамоа шартномасининг янгиланган намунали макетини, шунингдек тармоқ ва идоравий бўйсунишидан келиб чиққан ҳолда тузилган ҳужжатларнинг макетларини тақдим этди.

Norma’нинг ёзишича, жамоа шартномаси – иш берувчи билан корхона ходимлари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва профессионал муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат. У, бир тарафдан, ходимлар томонидан касаба уюшмалари ёки ўзлари ваколат берган бошқа вакиллик органлари орқали, иккинчи тарафдан – бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакиллар томонидан тузилади. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишига оид мажбурий элементлар Меҳнат кодексининг 37-моддасида кўрсатилган.  

Эслатиб ўтамиз, қонун ҳужжатларига, хусусан, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» қонунларга ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан 2017 йилда Жамоа шартномаси умумий макети қайта кўриб чиқилган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси порталида Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун жамоа шартномасининг намунали макети (2019 йил), шунингдек тармоқ ва идоравий бўйсунишидан келиб чиққан ҳолда тузилган макетлар: соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, банк сектори, маданият ва ҳ.к. тақдим этилган. 

Мавзуга оид