Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини ярим миллиард долларга етказиш режалаштирилган
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 2018 йилда 481 млн долларни ташкил этди. Бу ҳақда бугун, 29 январь куни, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда Tazabek.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 2017 йил билан таққослаганда 189,6 фоизга ўсди.
Экспорт ҳиссасига 348,2 миллион доллар, импорт ҳиссасига 132,8 миллион доллар тўғри келди. Ўзбекистон ташқи иқтисодий айланмасида солиштирма улуш 1,4 фоизни ташкил этди, дея таъкидлаб ўтган элчи.
«Қирғизистон Ўзбекистоннинг экспортчи мамлакатлар рўйхатида 6-ўринни эгаллайди, импорт бўйича эса - 20. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн долларга қадар етказиш режалаштирилмоқда», - дея маълум қилди К. Рашидов.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024