Жаҳон | 14:26 / 30.01.2019
26642
1 дақиқада ўқилади

Сатурнда бир сутка қанча давом этиши аниқланди

Фото: NASA/JPL/Space Science Institute via AP

Америкалик олимлар Сатурн сайёрасидаги сутка давомийлигини аниқлашди. The New York Times газетасининг хабар беришича, олимлар гигант сайёра ҳалқалари ҳаракатини ўрганиб, Сатурндаги бир сутка 10 соат 33 дақиқа ва 38 сонияга тенг, деган хулосага келган.

Аввалроқ, Сатурннинг айланиш тезлиги Юпитер билан солиштириб кўрилганди. Юпитерда бир сутка 9,8 Ер соатини ташкил этади.

Сатурн ҳалқалари ҳаракати ҳақидаги маълумотлар 1997 йил фазога чиқарилган Сassini сайёралараро станцияси томонидан узатилган. Станция 2017 йилнинг апрелида тадқиқотларнинг сўнгги босқичида сайёра ҳалқаларини Сатурннинг булутли қопламаси устида 2600 дан 3900 км баландликда олти марта кесиб ўтган.

Маълумот учун, Сатурн – газ гиганти, Қуёш тизимидаги олтинчи ва катталиги бўйича Юпитердан сўнг иккинчи сайёра ҳисобланади. Сайёра атрофида фанга номаълум 62 йўлдош ва тўрт ҳалқа айланади.

Мавзуга оид