Жаҳон | 00:05 / 31.01.2019
8782
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти мамлакати иқтисодий тарангликни бошдан кечираётганини тан олди

Фото: Nazanin Tabatabaee Yazdi / Reuters

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакати ўзининг янги тарихидаги оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечираётганини айтди.  

“Бугунги кунда давлатимиз босим ва охирги 40 йил ичидаги энг оғир иқтисодий санкциялар остида қолмоқда. Айни вақтда биз Америка ва унинг издошлари томонидан босимга тўқнаш келмоқдамиз”, деб айтган Руҳоний.

Унинг айтишича, мамлакатнинг муаммоларида “ҳалол ҳукумат ёки ислом тизими”нинг айби йўқ, АҚШ ҳукумати эса Эронга қарши санкциялар сиёсатини киритишга уринишда “муваффақиятсизликка учраган”.

Президентнинг нутқи Эронда 1979 йил 11 февралда якунланган ислом инқилобининг 40 йиллигига бағишланган бўлган. Ушбу инқилоб натижасида мамлакатда монархияга чек қўйилган ва ислом республикаси жорий қилинган.  

Мавзуга оид