Hyundai компанияси Daewoo’нинг кемасозлик бизнесини сотиб олишни мўлжалламоқда
Дунёдаги энг йирик кемасозлик компанияси Hyundai Heavy Industries Group компанияси ушбу тармоқда 2-рақамли ишлаб чиқарувчи ҳисобланувчи Daewoo Shipbuilding & Marine Engineering Co. компаниясининг давлатга тегишли акциялари пакетини (55,7 фоиз) сотиб олиш таклифини билдирди. Ушбу битим Daewoo’нинг кемасозлик бизнесининг хусусийлаштирилиши ва жаҳон бозорининг деярли 20 фоизлик улушига эга етакчи компания ташкил этилишини англатади. Бу ҳақда Nikkei маълум қилди.
Таъкидланишича, Жанубий Кореянинг Корея тараққиёт банки бўлғуси бирлашувчи компанияда 7 фоиз улушидан воз кечишга рози бўлган. Битим қиймати жорий нахрларга кўра 2,1 трлн вонни (2 млрд доллар) ташкил қилади. Бироқ банк ўз улушини Samsung Heavy Industries’га ҳам таклиф қилиши мумкин.
Daewoo Shipbuilding акциялари нархи хабар тарқалгани ортида 2,5 фоизга кўтарилган, Hyundai Heavy’ники эса аксинча 4 фоизга арзонлашган.
“Бирлашиш тармоқ учун фойдали, бироқ битимни амалга оширувчи компания учун эмас”, деб айтилган Shinyoung Securities компанияси таҳлилчилари хабарида.
Кемасозликка Жанубий Корея экспортининг 7 фоизи тўғри келади.
Мавзуга оид
08:20 / 07.09.2024
Фарғонада йўл четида турган юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди
22:04 / 03.09.2024
Озарбойжон ва Ўзбекистон паром ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
16:30 / 01.09.2024
Энг арзон транспорт: дунё кемасозлигида етакчи давлатлар ва компаниялар
20:45 / 12.08.2024