Ўзбекистон | 10:24 / 01.02.2019
10555
1 дақиқада ўқилади

The Guardian Ўзбекистоннинг саккиз шаҳрига ташриф буюришни тавсия қилди

Фото: Sweeney/Getty Images/AWL Images RM

Британиянинг The Guardian нашри Ўзбекистон бўйлаб батафсил гидни тақдим этди, у бир ой муддатга мўлжалланган.

Нашр ўз ўқувчиларига «Буюк ипак йўлининг мероси, чўл ландшафтлари, Тошкент метроси ва Самарқанд ҳамда Бухоро шаҳарларини сайёҳлар янги, қулай виза қоидалари билан рағбатлантирилаётган мамлакатда» ўрганишни таклиф этмоқда.

Фото: Lukas Bischoff/Getty Images

Газета саккиз шаҳарга боришни тавсия қилди: Тошкент, Марғилон, Андижон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Нурота ва Нукус.

Мақола муаллифи ҳар бир шаҳарга ташриф буюриш ҳақида тавсиялар бериб, у ерга қандай бориш, қаерда тўхташ, нима истеъмол қилиш ва қанча тўлаш кераклиги ҳақида батафсил маълумот тақдим этган.

Фото:  Galyna Andrushko/Alamy

Муаллиф кунига минимал бюджетни 20-30 фунт стерлинг (26-40 доллар) миқдорида белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Guardian 2019 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистонга ташриф буюришни тавсия қилганди.

Мавзуга оид