Жаҳон | 21:38 / 03.02.2019
7932
1 дақиқада ўқилади

Порошенко президентликка номзодини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширди

Фото: РИА Новости

Украина президенти Пётр Порошенко президентликка номзодини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширди. Бу маълумотни унинг матбуот котиби Святослав Цеголко тасдиқлади.

"Ушбу байрамона кунда Пётр Порошенко президентликка номзодини рўйхатдан ўтказиш учун марказий сайлов комиссиясига ҳужжат топширди", - деб ёзди у Facebook саҳифасида.

Порошенко иккинчи муддатга номзодини илгари суришини Киевда ўтаётган “Крутдан Брюсселгача” форумида маълум қилганди.

Украинада президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид