“Гитлернинг йўқолган флоти” Қора денгизда топилди
Қора денгиз тубида Иккинчи жаҳон уруши замонларидаги учта немис сув ости кемаси аниқланди. Кемаларни туркиялик дайвер ва денгиз муҳандиси Селчук Колай топган.
Колай 10 йилдан кўпроқ қидириш ишларини олиб борган, деб хабар берди TRT Haber телеканали. Дастлаб у бир дона субмарина – U-23’ни учратган. Бироқ кейинроқ ҳужжатли фильм суратга олиш вақтида Туркия ҳарбий-денгиз кучлари кемаси яна иккита кема: U-19 ва U-20’ни топган.
Ушбу сув ости кемалари немис армияси томонидан собиқ иттифоққа қарши қўлланган. Руминия собиқ иттифоқ томонга ўтгандан кейин кемалар экипажи томонидан чўктириб юборилган. Ўтган йиллар ичида кемаларнинг аниқ жойлашган ўрни номаълум бўлиб қолган ва шу сабабли у “Гитлернинг йўқолган флоти” деб ҳам юритилган.
Мавзуга оид
11:30 / 18.10.2024
Politico: РФнинг «соядаги флоти» бутун дунё бўйлаб нефтни тўкмоқда
11:53 / 12.09.2024
Лондон Россиянинг «соядаги нефт флоти»га қарши санкциялар киритди
08:46 / 11.03.2024
ОАВ Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўзгаргани ҳақида хабар тарқатди
15:09 / 14.04.2023