Европа Иттифоқи «Туркманистон ҳаво йўллари» учун осмонини ёпди
4 февралда Европанинг авиация хавфсизлиги агентлиги “Туркманистон ҳаво йўллари” (Türkmenhowayollary) авиакомпаниясини қора рўйхатга киритиб, ушбу компания самолётларининг Европа Иттифоқи давлатларига ҳамда иттифоқ ҳудуди устидан транзит парвозларини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар берди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, авиакомпания халқаро хавфсизлик стандартларига амал қилишини тасдиқлаши лозим. Авиакомпания стандартларни қандай бузганига аниқлик киритилмаган.
Парвозлар тўхтатилгани сабабли, авиакомпаниянинг Ашхобод орқали Амритсардан Бирмингем ва Хитроуга ҳамда Нью-Деҳлидан Хитроуга рейслари бекор қилинган.
Independent нашрида таъкидланишича, воқеа сабабли Ҳиндистонда бўлган ва Туркманистон авиакомпанияси чипталарини сотиб олган 5 минг киши жабр кўрган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Ашхобод-Франкфурт ва Ашхобод-Париж рейслари ҳам бекор қилинган.
Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги муаммони ҳал қилиш учун авиакомпаниянинг ваколатхоналарига мурожаат қилишни тавсия қилган.
Мавзуга оид
19:08 / 17.09.2024
8 мингга яқин ўзбекистонлик Литвада яшаш учун рухсатнома олгани маълум бўлди
22:31 / 12.09.2024
Венгрия Еврокомиссияга қарши даъво аризасини киритиши мумкин
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
00:10 / 10.09.2024