Ўзбекистон | 15:52 / 09.02.2019
26477
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг биринчи Дримлайнери Амстердамдан қайтди

Фото: KUN.UZ

11 январь куни Дубайдан учиб келгандан сўнг, рейсдан олинган Ўзбекистоннинг биринчи Boeing 787-8 Dreamliner (UK-78701) ҳаво кемаси Амстердамда кўрикдан ўтиб қайтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2016 йилдан буён GEnx-1B двигателлари билан жиҳозланган Boeing-787 самолётларидан фойдаланиб келади.  Парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Boeing-787 самолётлари самолёт ва унинг двигателини ишлаб чиқарувчилар билан узвий ҳамкорликда текширувдан ўтказилади. 

«2019 йилнинг 11 январь куни навбатдаги парвоздан қайтган Дримлайнер мутахассислар тавсиясига кўра, рейсдан олинди ҳамда 4 февраль куни Амстердамга олиб борилди», — дейди мухбир билан гаплашган манба.
Маълум қилинишича, самолёт двигателларини режали модификация қилиш учун (Upgrade) Boeing 787 учоғи Нидерландия пойтахтига жўнатилганди. 

Самолётлар билан кузатилаётган шубҳали ҳодисаларга ойдинлик киритиш мақсадида Uzbekistan Airways томонидан Boeing ва General Electric компаниялари вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилиши айтилганди. Аммо брифинг ҳали ташкил этилмади. Dreamliner'ларнинг ишдан чиққани борасида Uzbekistan Airways ҳозирча расман изоҳ бермай келмоқда.

Мавзуга оид