Тошкентда симоб «олди-сотдиси»га чек қўйилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан нодир металлар, заҳарловчи хусусиятга эга моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8 тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланувига оид яна бир ҳолатни фош этилди.
Жумладан, тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги автотураргоҳларнинг бирида фуқаролар Р.Б. ва К.Д. “шартли харидор”га 12,7 килограмм симобни 103 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунда хабар берган шахс сир тутилади.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024