Жаҳон | 20:00 / 10.02.2019
9062
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири АҚШнинг эҳтимолий санкцияларини "ғалати" деб ҳисоблайди

Фото: РИА Новости

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайр АҚШнинг қиролликка қарши эҳтимолий санкцияларини "ғалати" деб ҳисоблашини билдирди.

"Конгресс аъзолари Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" қўллаб-қувватлаётган террорчи ташкилотларга қарши курашаётган Саудия Арабистони ва БАА каби иттифоқчиларини тўхтатишга уринишларини жудаям ғалати деб ҳисоблайман", - деди у CBS каналига берган интервьюсида.

Ўтаётган ҳафтада журналист Жамол Қошиқчининг ўлимига алоқадор бўлганларга қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги қонун конгрессга яна тақдим этилди. Бундан ташқари, Ямандаги фуқаролар урушида оммавий қурбонлар бўлаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан қиролликка қурол етказиб беришни қисқартириш борасида ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Мавзуга оид