Спорт | 18:24 / 14.02.2019
13701
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати саралаш ўйинлари тақвими маълум бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралашида қатнашади.

Футболчиларимизга Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари рақиб бўлади. Ўйинлар 22-26 март кунлари Тошкентдаги «Локомотив» ва «Пахтакор» стадионларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган ўйинлари тақвими қуйидагича:

Осиё чемпионати саралаши, F гуруҳи

22 март
Ўзбекистон - Покистон («Пахтакор» стадиони)
Тожикистон - Ҳиндистон («Локомотив» стадиони)

24 март
Покистон - Тожикистон («Локомотив» стадиони)
Ҳиндистон - Ўзбекистон («Пахтакор» стадиони)

26 март
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)
Ҳиндистон - Покистон («Локомотив» стадиони) 

Гуруҳ ғолиби 2020 йилда Таиландда ўтказиладиган финал босқичига йўл олади. 2-ўринни эгаллаган жамоалардан 4таси ҳам финал босқичига чиқади.

Мавзуга оид