Жаҳон | 15:05 / 15.02.2019
57806
1 дақиқада ўқилади

Горбачёв совет қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишда нима ёрдам берганини айтди

Фото: РИА Новости

СССР собиқ президенти Михаил Горбачёвнинг маълум қилишича, совет қўшинлари Афғонистондан АҚШ, Ироқ, Покистон ва бошқа давлатлар билан музокаралар олиб борилиши туфайли минимал йўқотишларсиз олиб чиқиб кетилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Шу тариқа, бу қайғули даврга нуқта қўйганмиз», - дея таъкидлаб ўтди Горбачёв.

1989 йил 15 февралда СССР Афғонистондан қўшинлар олиб чиқишни тугатиб, бу ҳарбий можарога нуқта қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғон уруши бўйича ҳужжатлардан махфийлик мақоми бекор қилинди.

Маълумот учун: бундан аввал Горбачёв АҚШнинг ракеталар бўйича қарорини баҳолаганди.

Мавзуга оид