Спорт | 14:12 / 16.02.2019
7322
1 дақиқада ўқилади

Инфантино ЖЧ-2022да 48 жамоа иштирок этишига ишонч билдирмоқда

Фото: FOX Sports Asia

13-15 февраль куни Истанбулда  47 та футбол федерацияси президенти ва раҳбарлари иштирокидаги ФИФА саммити бўлиб ўтди. ФИФА президенти Жанни Инфантино саммит якунлари бўйича матбуот анжуманида ЖЧ-2022да иштирокчи жамоалар сонини 32тадан 48тага ошириш масаласига тўхталиб ўтди.

«Бу масалага оптимистик қараяпман. Бу осон кечиши мумкинми? Очиғини айтаман, осонликча ҳал бўлмайди», – деган Инфантинодан иқтибос келтирмоқда L’Equipe.

Қатар турнирни 32 жамоа иштирокида ўтказишга тайёрланмоқда. Агар қатнашчилар сони оширилса, у ҳолда ЖЧни минтақанинг бошқа давлатларида ҳам ўтказиш зарурати пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 48 терма жамоа иштирокидаги илк мундиал 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтиши тасдиқланган эди.

Мавзуга оид