Спорт | 10:18 / 16.02.2019
59382
1 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги ғалабасига эришди

Фото: SHOWTIME Boxing

Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бироз аввал АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангни якунлади.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур баҳсда ҳамюртимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Майкл Фокс рақиблик қилди.

Фото: SHOWTIME Boxing

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Баҳс ҳамюртимиз учун осон кечгани йўқ. Шундай бўлса-да, Шоҳжаҳон якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Фото: SHOWTIME Boxing

Шу тариқа, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал боксда ўтказган жанглари сони 16 тага етди. У жангларнинг барчасини (14 тасини нокаут эвазига) ўз фойдасига ҳал этган. Фокс эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. У бунгача 19 маротаба рингга кўтарилиб (5 та нокаут), жангларнинг барчасида ғалаба қозонганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашевдан WBA International камари олиб қўйилган ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид