Шифокорлар жигар фаолиятида ёрдам берувчи 7 маҳсулотни маълум қилишди
Шифокорлар жигар фаолиятида ёрдам берувчи маҳсулотлар рўйхатини тузишди.
Бу борада етакчи брокколи ҳисобланар экан. Бу сабзавотда кўплаб антиоксидантлар, бириктирувчи тўқима ва Е витамини бор. Шунингдек, мутахассислар ёнғоқни унда Омега-3, Л-аргинин ва бириктирувчи тўқима борлиги туфайли қайд қилиб ўтишган. Олма ҳам жигар учун фойдали экан, чунки унда пектин ҳамда жигар ва қонни тозалашда ёрдам берувчи кислота мавжуд.
Шифокорлар цитрус ва эфир мойларини ҳам жигар фаолиятида фойдали деб топишган. Улардаги С витамини иммунитетни мустаҳкамлайди. Авокадо эса аминокислоталар, антиоксидантлар ва бириктирувчи тўқимага бойлиги сабабли жигар учун фойдалидир. Зайтун мойи қонни тозалаш ва холестерин миқдорини назорат қилиш хусусиятига эга.
Рўйхатни эса помидор якунламоқда. Унда жигар фаолиятини енгиллаштирувчи аминокислоталар ва ликопин мавжуд экан.
Мавзуга оид
12:10 / 24.10.2024
Ўқувчилар ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермаслиги айтилди
15:22 / 25.04.2024
Ўзбекистонда уч ойда энг кўп сотилган маҳсулотлар маълум қилинди
15:16 / 12.03.2024
Ҳиндистон халқаро бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни Ўзбекистонда етиштирмоқчи
13:58 / 04.03.2024