Британия 5G тармоқларида Хитой қурилмаларидан воз кечмайди
Британия Киберхавфсизлик миллий маркази хулосасига кўра, мамлакат ҳукумати 5G тармоқларида Хитой ишлаб чиқарувчилари ускуналаридан фойдаланиш бўйича хатарларни назорат қила олади. Шунинг учун ҳукумат Huawei ускуналаридан воз кечиш ниятида эмас, деб хабар бермоқда Financial Times ҳукумат ташкилоти ҳисоботидан хабардор манбаларга таянган ҳолда.
Шу тариқа, Британия Дональд Трампнинг жосуслик бўйича айбловлар фонида хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан ишлашни тўхтатиш бўйича чақириғини қўллаб-қувватламади. Январь ойи охирида АҚШ Адлия вазирлиги Huawei Technologies, унинг бир неча бўлинмалари ва компания молиявий директори Мэн Ваньчжоуга банк фирибгарлиги, адлияга халақит бериш, шунингдек, T-Mobile US Inc технологияларини ўғирлаш мақсадида тил бириктириш бўйича айблов қўйди. Шу билан бирга, Мэн Ваньчжоу ўтган йил охирида Канадада АҚШ талаби билан ҳибсга олинди.
Дональд Трамп ҳозирги вақтда симсиз тармоқлар соҳасида ишловчи Америка компанияларига ускуналар етказиб берувчи хорижий ширкатлар билан ҳамкорлик қилишни тақиқловчи фармонни имзолашга тайёрланмоқда. Бу чора, биринчи навбатда, Хитой ишлаб чиқарувчиларига қарши қаратилган.
Мавзуга оид
20:47 / 30.09.2024
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024